Мактабгача таълим вазирлиги ва Себанг ташкилоти ўртасида мемарандум имзоланди

Жорий йилнинг 5 июнъ куни, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Вазирлигига Жанубий Кореянинг Сеул Университетининг Себанг таълим маркази томонидан делегация ташриф буюрди.

Делегцияни Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим Вазири Шин Агрепина Васильевна қабул қилди.

Ўзаро имзоланган меморандумдан асосий мақсад мактабгача таълим муассасаларининг нодавлат тармоқларини янада кенгайтириш, давлат ва хусусий сектор шериклиги шартларида мактабгача таълим муассасаларининг янги шаклларини жорий этиш қилиб белгиланди.

Бугунги кунда себанк таълим ташкилоти биринчилардан булиб давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат МТМ фаолиятини ташкил этиш буйича Мактабгача таълим вазирлиги билан хамкорликни таклиф килган хисобланади.

Учрашув чоғида меҳмонлар мамлакатимизда олиб борилаёткан мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳатлар, янги лойиҳалар ва олдинга қўйилган мақсадлар билан танишишди.


Охирги ўзгариш вақти: 01 July 2018   Кўрилганлиги: 21
 
Матнни ўқиш учун ушбу тугмани босинг